Гамбург шаҳрининг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахборот эркинлиги бўйича махсус вакили Йоханнес Каспар 27 сентябрь, сешанба куни Facebook ижтимоий тармоғига WhatsApp мессенжерининг германиялик фойдаланувчиларига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш ва ундан фойдаланишни ман этувчи қарор чиқарди. Бу ҳақда, обмудсмен расмий сайтидаги баёнотга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Каспар, шунингдек, Facebook’ни серверларда тўпланиб қолган мавжуд маълумотларни ўчириб ташлашга чақирди.
Ҳужжатда алоҳида таъкидланишича, икки йил муқаддам мессенжер харид қилинганида компания вакиллари фойдаланувчиларнинг маълумотлари бирлаштирилмаслиги ҳақида ваъда берган эди.
«Бу қарор WhatsApp’нинг 35 миллион германиялик фойдаланувчисини ҳимоя қилиши кутилмоқда. Улар бу борада ўзлари қарор қабул қилиши лозим, Facebook эса уларга шундай имкониятни тақдим этади», — маълум қилди омбудсмен.
Изоҳ (0)