Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги кучли ёғингарчилик аҳоли зич жойлашган марказий ҳудудга йирик сув тошқини хавфини олиб келди. Бу ҳақда, SBS телекомпаниясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 7500 нафардан зиёд киши истиқомат қилувчи Форбс шаҳрида вазият айниқса жиддий кўринишга келган. Метеорологларнинг тахминига кўра, шаҳар орқали ўтувчи Лахлан дарёсида сув сатҳи 10,7 метрдан ошиб кетади. Агар прогнозлар тасдиқланса, шаҳарга йирик сув тошқини таҳдид қилади.
Маҳаллий ҳукумат расмийлари Форбс ва унинг атрофида жойлашган кичик турар-жойлар аҳолисини эвакуация қилди. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)