Тинч океанида, Фижи архипелаги таркибига кирувчи Ндой оролидан 99 километр узоқликда 6,9 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ер силкиниши эпицентри Фижи пойтахти Сува шаҳридан 394 километр узоқликда, 596 километр чуқурликда бўлган.
Бундан олдинроқ мазкур минтақанинг ўзида, Тонга орол-давлати қирғоқларидан 125 километр узоқликда 6,4 магнитудали зилзила содир бўлгани қайд этилганди.
Изоҳ (0)