АҚШ президенти Барак Обаманинг 11 сентябрь қурбонлари оилаларига Саудия Арабистонига қарши даъво қўзғашга имкон берувчи қонун лойиҳасига тақиқ қўйиш қарори Конгрессда танқид қилинди. Бундан норози бўлганлар нафақат республикачилар, балки президент тарафдорлари — демократлар орасида ҳам топилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Бу ҳафсалани пир этувчи қарор Конгрессда тезда ва асосли тарзда бекор қилинади. Агар саудияликлар ҳеч бир ёмонлик қилмаган бўлса, улар ушбу қонун лойиҳасидан чўчимаслиги керак. Мабодо айбдор бўлса, жавобгарликка тортилиши керак», — таъкидлади қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, демократ Чак Шумер.
Сенатдаги кўпчилик етакчиси Митч Макконнелл Обаманинг қарори келгуси ҳафтадаёқ кўриб чиқилишини ваъда қилди. Президент қўйган тақиқни бекор қилиш учун қайта овоз бериш чоғида қонун лойиҳасини вакиллар палатаси ва сенат аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаши кифоя.
Изоҳ (0)