Токионинг Хибия боғида газ баллонининг портлаб кетиши оқибатида камида уч киши жабрланди. Бу ҳақда 24 сентябрь, шанба куни NHK телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, ҳодиса боғда Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстликка бағишланган тадбир ўтказилаётган вақтда юз берган.
Майдонда ҳар иккала мамлакатнинг миллий таомлари тайёрланиши учун кўплаб дўконча ва чодирлар ўрнатилган бўлган.
Полиция ҳодиса теракт сифатида баҳоланмаслигини маълум қилди. Фавқулодда ҳолат жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)