АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Сурия бўйича музокараларда бироз прогрессга эришилганини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен Россия ташқи ишлар вазири билан учрашдим, биз ғояларимиз билан бўлишдик ва бизда бироз прогресс кузатилди. Биз баъзи қўшма ғояларни конструктив йўналишда баҳолаш билан бандмиз», — деди Керри.
Лавров ва Керри аввалроқ Женевада ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатишга қаратилган ҳужжатлар пакетини келишиб олган эди. 12 сентябрдан Сурияда ярашув сулҳи кучга кирди, аммо Россия мудофаа вазирлиги у доимий равишда мухолифат томонидан бузилаётганига бир неча марта эътибор қаратди.
Изоҳ (0)