Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 23 сентябрь, жума куни Корея ярим оролида кескинлик заифлашиб, музокаралар қайта бошланишини ёқлаб фикр билдирди, деб ёзади «Интерфакс».
«Барча томонлар кескинликни янада орттиришдан тийилиши, Корея ярим оролидаги ядро муаммосини музокараларни қайта тиклаш орқали сиёсий-дипломатик тартибга солиш йўлидан бориши керак», — деди Лавров БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида.
У «КХДРнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига зид бўлган яқин кунлардаги хатти-ҳаракатлари тўхтатилиши керак»лигини айтди.
«Пхеньянни ракета-ядро дастурларидан воз кечиб, ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартнома режимига қайтишга чақирамиз», — деди Россия ТИВ раҳбари.
Изоҳ (0)