Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-тури «Локомотив» ва «Обод» клублари ўртасидаги Тошкент дербиси билан старт олди.
Учрашувнинг 78-дақиқасига келиб «Обод»нинг миллий терма жамоадан чақирув қоғози олган, бироқ бирор марта ҳам майдонга тушмаган тўпурар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса миллий терма жамоадаги фаолиятига якун ясаган «Локомотив» сардори Тимур Кападзе мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.
Мазкур дуранг жамоаларнинг лигадаги ўрнига таъсир қилмади. «Локомотив» 22 та ўйинда 56 очко жамғариб, биринчи бўлиб турибди. 2-поғонада бораётган «Бунёдкор» ҳисобида 21 та ўйиндан кейин 47 очко бор.
Очколари сонини 16 тага етказиб олган «Обод» 16-ўринда қолди. Унинг каби 16 очкоси бор «Андижон» бир пағона юқорида жойлашган.
23-турнинг қолган етти ўйини 24—25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Олий Лигаси 23-тур учрашуви 23 сентябрь, жума
«Локомотив» — «Обод» 1:1
Голлар: Шоҳруз Норхонов, 78 (0:1). Тимур Кападзе, 84 (1:1).24 сентябрь, шанба«Металлург» — «Бухоро»«Нефтчи» — «Олмалиқ»«Навбаҳор» — «Пахтакор»«Машъал» — «Андижон»«Сўғдиёна» — «Шўртан»«Бунёдкор» — «Қўқон—1912»
25 сентябрь, якшанба«Қизилқум» — «Насаф»
Изоҳ (0)