«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартишлар Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан эса 25 августда маъқулланган эди. 22 сентябрь куни қонун лойиҳаси Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Ҳужжат матнини ЎзА келтирди.
Қонуннинг 1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 839–XII-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштириши;
давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилиши белгиланди.
«Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради», — дейилади 3-моддада.
Изоҳ (0)