Samsung Electronics компаниясининг Galaxy Note 2 смартфони Ҳиндистон авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти бортида парвоз чоғида тутаб кетди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси тарқатган ахборотга кўра, воқеа IndiGo авиаташувчисининг Сингапур–Ченнаи рейсини амалга ошираётган лайнери бортида содир бўлди. Айтилишича, самолёт муваффақият билан аэропортга қўнди, ҳеч кимга зарар етмади.
Авиакомпания хабарномасига кўра, йўловчилар ўриндиқлар устидаги юк турадиган қаторда тутун сезиб, дарҳол борт кузатувчисини чақириши натижасида воқеа жиддийлашишига йўл қўйилмади.
Изоҳ (0)