IHS Markit компанияси таҳлилчилари 32 гигабайтли хотирага эга янги iPhone 7’нинг бутловчи қисмлари нархини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда компания сайтида айтилади.
Тадқиқот чоғида экспертлар бундай комплектациядаги янги флагман қиймати 223,8 долларга тенглигини аниқлади. Аммо ушбу кўрсаткич ўз ичига фақат бутловчи қисмлар таннархини олади, қурилмани ишлаб чиқиш ва йиғиш харажатларини ҳисобга олмайди. Янги смартфоннинг чакана нархи АҚШда 649 долларга тенг.
iPhone 7’нинг энг қимматбаҳо қисми дисплей бўлиб чиқди, унинг нархи 43 долларга баҳоланди. Intel процессори ва тармоқ платалари 34 доллардан туради. Бутловчи қисмларнинг энг арзонларидан бири аккумулятор бўлди — 2,5 доллар.
Экспертлар, шунингдек, янги флагманни ишлаб чиқариш iPhone 6s’га нисбатан 36,89 долларга қимматроқ тушишини аниқлади.
Изоҳ (0)