Туркиянинг Сурия билан чегарасида жойлашган Килис шаҳри марказига ракета тушди. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Аниқлаштирилишича, ракета бозорга яқин ҳудудда жойлашган кийим-кечак дўконига тушган.
Қурбонлар борлиги айтилмоқда. HaberTurk нашрининг билдиришича, уч киши жабрланган.
Шунингдек, шаҳар мэри портлаш оқибатида олти киши жароҳат олганини, шулардан беш нафари болалар эканлигини айтди.
Изоҳ (0)