Европанинг Airbus авиасозлик корпорацияси Эронга йўловчи самолётларини етказиб беришга АҚШдан биринчи рухсатномани олишга муваффақ бўлди, деб ёзади «ТАСС». Ўзи эълон қилган баёнотда айтилишича, иккинчи рухсатнома «яқин ҳафталар ичида» олинади.
«Airbus иккита лицензия сўради, улардан биринчиси кеча кечқурун тақдим этилди», — дейилади хабарда.
Европа корпорацияси Эрон билан январь охирида жами қиймати 10—11 миллиард долларга тенг 118 та йўловчи самолёти етказиб бериш бўйича протокол тузган эди. Аммо ушбу битим АҚШ томонидан маъқулланиши керак, чунки сотиб олинадиган ҳаво кемалари Америка компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган қатор бутловчи қисмларни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)