Россия мудофаа вазирлиги АҚШнинг Россия Алепподаги гуманитар конвойга авиазарба бергани ҳақидаги айбловларини рад этди, деб ёзади «Интерфакс».
«Россия самолётлари Урум-ал-Кубра аҳоли пункти ҳудудида ҳеч қандай зарба беришни режалаштирмаган ҳам, буни амалга оширмаган ҳам», — деди Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили.
У россиялик ҳарбийларда 19 сентябрь куни кечқурун, гўёки, гуманитар конвойга авиазарба берилган пайтда ҳаводаги вазиятни холис назорат қилиш бўйича маълумотлар борлигини қўшиб қўйди.
Россиялик ҳарбийлар АҚШлик ҳамкасбларини Россия авиацияси ўша куни Алеппо яқинида бўлмагани ҳақида хабардор қилган.
Аввалроқ Суриянинг Алеппо вилоятига юборилган БМТ гуманитар конвойи ҳужумга учраганлиги ҳақида маълум қилинган эди. БМТ матбуот котиби Стефан Дуяричнинг сўзларига қараганда, конвой 31 та автомобилдан иборат бўлиб, унинг 18 таси ўққа тутилган.
Изоҳ (0)