Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 2016 йилги мавсуми финалида Қаршининг «Насаф» клуби тўп суради.
21 сентябрь куни ярим финалнинг жавоб ўйинини Бухорода ўтказган Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги жамоа 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди. Учрашувнинг 26-дақиқасида «Насаф» легионери Красич бош ҳакам Равшан Эрматов томонидан четлатилган бўлса, ўйиндаги кейинги кетма-кет икки гол ҳар икки клубнинг бошқа легионерлари томонидан урилди.
Маълумот учун, «Насаф» 2003, 2011, 2012, 2013, 2015 йилги мавсумларда ҳам Ўзбекистон Кубогининг финалида тўп сурган ва фақатгина 1 марта — 2015 йилги мавсумда бош совринга эга чиққан.
Қайд этиш керак, 21 сентябрь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Ўзбекистон Кубогининг ярим финалига йўлланма олганди. Финал чиптасини ютиб олиш учун Сергей Лушчан жамоаси «Локомотив» билан куч синашади.
Ўзбекистон Кубоги Ярим финал. Жавоб ўйини 21 сентябрь, чоршанба
«Бухоро» — «Насаф» 1:2
Голлар: Драган Черан 37, (0:1). Вадим Чемиртан, 58 (1:1). Дониёр Нарзуллаев, 85 (1:2).Четлатиш: Огнен Красич, 26 (Н).Дастлабки учрашув: 0:2
Изоҳ (0)