Непалда ер ўпирилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 22 сентябрь куни Горкха туманида содир бўлди. 19 кишилик гуруҳ Манаслу тоғи яқинида эди. Улардан 14 нафари Испания фуқароси, беш нафари непаллик эди.
Ҳалок бўлганларнинг уч нафари непаллик, бир нафари испанияликдир.
Қолган 13 испаниялик жароҳат олгани айтилмоқда.