Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Хунань вилоятидаги паррандачилик фабрикасида юз берган портлаш оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг маълум қилишича, портлаш 20 сентябрь, сешанба куни содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга фабрика ҳудудида сақланаётган ва пиротехника воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган моддалар сабаб бўлган.
Изоҳ (0)