КХДР ҳукумати мамлакат шимолий туманларини вайрон қилган, 1945 йилдан буён кузатилган энг йирик тошқин оқибатларини бартараф этиш борасида тезкор чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жумладан, энг жиддий талафот кўрган Хамгён-Пукто провинцияси уезд ва шаҳарларида вайрон бўлган инфраструктурани қайта тиклашни мувофиқлаштириш бўйича марказлар ташкил этилди. Электр узатиш линиялари, темир йўллар тикланмоқда.
Тошқин зонасида қолган туманларга кўтариш кранлари, цемент ва бошқа қурилиш материаллари етказилмоқда. Корея марказий телеграф агентлигининг билдиришича, қайта тиклаш ишларига жалб этилган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ва кўнгиллилар чинакам мўъжиза кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)