Австралиянинг Квинсленд штати шимолида сигир билан тўқнашиб кетиш оқибатида Robinson R22 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Brisbane Times нашри маълум қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
Ҳодиса Коэн шаҳри жанубида юз берди. Нашрнинг маълум қилишича, икки ўринли вертолётнинг учувчиси ўзига қарашли сигирлар подасини жуда яқинидан учиб ўтган ва «чанғиси» (рельслар кўринишидаги шасси) билан улардан бирининг шохига илиниб қолган.
Учувчи ҳайвонни озод қилишга уринган, оқибатда бошқарувни йўқотган.
Вертолёт ерга қаттиқ қўнган, шундан сўнг тезда ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар учиш қурилмасини ўчиришга эришган, бироқ бу вақтга келиб у тўлиқ вайрон бўлган.
Штат полицияси ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Авария оқибатида учувчига ҳам, сигирга ҳам зарар етмаган.
Австралияда катта ҳудудларга ёйилиб кетган сигирларни уйга ҳайдаб киритиш учун Robinson R22 каби енгил вертолётлардан тез-тез фойдаланилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)