Microsoft компанияси Nokia’даги телефон бизнесини Хитойнинг Foxconn компаниясига сотаётгани анча илгари маълум бўлган эди. Лекин, шунга қарамай, у кетишдан олдин яна битта мобил телефон чиқаришга қарор қилди, деб хабар беради «Лайфхакер».
Гап Nokia 216 ҳақида кетмоқда. У 2,4 дюймли QVGA-дисплей ва икки 0,3 Мп ли камера билан жиҳозланган оддий телефон аппаратидир. Қўшимча тарзда ишлаб чиқарувчи ускунани 3,5 миллиметрли аудиоулагич билан таъминлади. Дастурий платформа сифатида Nokia’нинг ўзига тегишли Series 30 ишлатилади. Тизим Opera Mini браузерига эга.
Айтилишича, Nokia 216 хотира картаси учун слотга эга. Шунингдек, унинг батареяси бир марта қувватлантирилганида жуда узоқ ишлашга етади. Бу кўрсаткич бўйича у бугунги кундаги барча смартфонлардан устун туради.
Nokia 216 Ҳиндистонда 37 долларга сотилади.
Microsoft Nokia’нинг оддий телефонлар ишлаб чиқарувчи бўлинмаси Хитой компаниясига сотилгани ҳақида эълон қилганига кўп вақт бўлди. Шу боис экспертлар тақдим этилган Nokia 216 Microsoft ишлаб чиқарган бу турдаги охирги телефон бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид:
Бундан ташқари, америкаликлар Lumia смартфонларини чиқаришни тўхтатиб, илгари Nokia таркибий қисми бўлган мазкур бренддан воз кечишни режалаштирмоқда.Шу билан бирга, компания смартфонлар бозоридан чиқиб кетиш ниятида эмас. Кейинги йил бошида Microsoft Surface бренди остида янги «ақлли» ускуналар қаторини чиқара бошлаши кутилмоқда. Смартфонлар узоқ йиллардан буён iOS ва Android билан рақобатга дош бера олмаётган Windows Phone тизимида ишлашда давом этади.
Изоҳ (0)