Илк харидорлар iPhone 7 ва 7 Plus’да ноодатий муаммони аниқлади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Қурилмага кўп вазифа юклатилганида у вишиллашга ўхшаш ғалати товуш чиқаради.
YouTube’даги DetroitBORG ва 512 Pixels каналлари муаллифлари муаммо ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган видеони жойлади. У HissGate деб номланди.
512 Pixels канали яратувчиси Стивен Хакетт таъкидлашича, Apple’дагилар аллақачон муаммодан хабардор қилинган. Бундай хусусият муайян партиядаги iPhone 7 ва 7 Plus’да кузатилиши тахмин қилинмоқда.
Вишиллайдиган смартфонларни 5—7 кун ичида бундай товуш чиқармайдиган қурилмаларга алмаштириш мумкин. Apple вазиятга расман изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)