Twitter акциядори Дорис Шенвик компания раҳбариятини 2014 йил ноябрида берилган ўсиш бўйича ваъдаларни бажармаслик ва инвесторларни алдашда айблади. Ўшанда компания сервиснинг ойлик фаол аудиторияси яқин орада 550 миллион кишига етишини маълум қилганди, эслатади «РБК».
Айбловда компания бундай ваъдалар бериши учун асос бўлмагани билдирилган.
Даъво Twitter фойдаланувчилари Snapchat ва Instagram каби тармоқларга ўтиб кетиши олдини олиш учун курашаётгани асносида қўзғалди.
Маълумот учун, 30 июнь ҳолатига кўра Twitter’нинг ойлик фаол аудиторияси 313 миллион фойдаланувчини ташкил этди.
Изоҳ (0)