Россия ва Хитой ҳарбийлари «Денгиз муносабатлари — 2016» қўшма ўқув машғулотлари доирасида Жанубий Хитойда жойлашган Гуандун вилояти соҳилига ҳаво ва денгиз десантини туширди. Бу ҳақда 19 сентябрь, душанба куни Россия Тинч океани флоти вакили Владимир Матвеев журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Икки десантлик йўналишида ҳар икки томон денгиз пиёда сузувчи техникасини қўллаш билан денгиз десанти тушириш элементи муваффақиятли амалга оширилди. Десант тушуриш ‘Пересвет’ ва ‘Юньушань’ катта десант кемаларидан амалга оширилди», — деди Матвеев.
Бундан ташқари, ўқув машғулотларида Хитойнинг Z-8 палуба вертолётлари ёрдамида уфқорти қўниши ишлаб чиқилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)