Саудия Арабистонининг асосан шиалар истиқомат қиладиган Аш-Шарқия вилояти, Ад-Даммам шаҳрида қуролли кишилар ҳужуми туфайли икки полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Вазирлик баёнотига кўра, шаҳарни патруллаётган полициячилар 17 сентябрь, кечки пайт қуролли кишилар гуруҳи томонидан отиб ўлдирилган. Ҳужум қилганлар яширинишга улгурган. Вазирлик бунинг ортида ким турган бўлиши мумкинлигини билдирмади, бироқ ҳужумни теракт сифатида баҳолади.
Изоҳ (0)