Япониянинг Adventure World ҳайвонот боғида катта панда боласи дунёга келди. Шу тариқа 2014 йилдан бери ҳайвонот боғида 15 та панда туғилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
«Чақалоқ»нинг бўйи 24 сантиметр, оғирлиги 197 грамм эканлиги ва онаси — 16 ёшли Раухин каби ўзини яхши ҳис этаётгани маълум қилинмоқда. У Раухиннинг ҳисоб бўйича саккизинчи боласи.
EFE агентлигига кўра, Вакаяма префектурасидаги ҳайвонот боғи айнан йўқолиш хавфи остидаги пандаларни тутқунликда кўпайтириш дастури билан танилган. Дастур Хитой расмийлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)