200 нафар жангари Покистон чегараси орқали Кашмирга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат чегара хавфсизлик кучлари вакили Викаш Чандра маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Икки юзга яқин жангари Кашмир водийсига Покистон билан чегара орқали ўтишга ҳаракат қилмоқда, улардан айримлари бунга муваффақ ҳам бўлди. Буни тезкор маълумотлардан ҳам, йил бошидан бери чегара яқинида тўқнашувлар сони сезиларли даражада ошганидан ҳам пайқаш мумкин», — таъкидлади Чандра.
У Покистон ва айирмачи ташкилотларни минтақада кескинликни кучайтиришда айблади.
Изоҳ (0)