АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон 29 киши жабрланган Нью-Йоркдаги портлашга рақиби Дональд Трампга нисбатан тезкор муносабат билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Далиллар кўпроқ маълум бўлиши билан ҳодисанинг асл моҳиятини тушуниб етамиз», — деди Клинтон CNN телекомпанияси эфирида.
Дональд Трампнинг Нью-Йоркдаги портлашга муносабати ҳозирча ошкор этилмади. Унинг сайловолди штаби сукут сақламоқда, сиёсатчининг Twitter’даги шахсий блогида ҳам бу борада маълумот йўқ.
Нью-Йорк ёнғинга қарши кураш бошқармаси комиссари Дэниел Нигро портлаш бино ичида эмас, кўчада юз берганини тасдиқлади, бироқ текширув кетаётганлигини рўкач қилиб, бунинг сабабларини билдиришдан бош тортди.
Изоҳ (0)