• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Диего ва унинг ҳарами: Атиги битта тошбақа ўз турини қирилиб кетишдан сақлаб қолди

    Диего — Галапагос оролларида яшовчи камёб тошбақа тури вакили. У шу қадар сермуҳаббат бўлиб чиқдики, якка ўзи қарийб бутун бир турни қирилиб кетишдан сақлаб қола олди. Олти урғочи билан бирга ҳаёт кечирувчи тошбақа тақдири ҳақида, AFP’нинг ҳикоясига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Тошбақа Диегонинг ёши 100 дан ошган. У фақат Эспаньолда — Галапагос оролларининг энг жанубийсида учрайдиган Chelonoidis hoodensis турига мансуб.

    Бу тур тахминан 50 йил аввал кашф этилган ва, маълум бўлишича, у қирилиб кетиш ёқасида бўлган: ўша вақтда Эспаньолда атиги иккита эркак ва 12 та урғочи тошбақа омон қолган эди. Шундан сўнг олимлар Chelonoidis hoodensis турига мансуб тошбақаларни қидириб топиш бўйича халқаро ҳаракатни бошлади.

    Шундай тошбақаларнинг бири Сан-Диего ҳайвонот боғидан топилди. У қачон ва қандай қилиб АҚШга келиб қолгани номаълум — ХХ аср биринчи ярмидаги илмий экспедициялар доирасида олиб келингандир, эҳтимол.

    Тошбақага Диего деб лақаб қўйишган. Жонивор 1976 йили Галапагос оролларига қайтариб олиб келинган ва у тутқунликдаги шундай тошбақаларни кўпайтириш бўйича дастур иштирокчисига айланган.

    Олимлар томонидан олти йил аввал ўтказилган генетик тадқиқот натижаларига кўра, Диего Эспаньол оролида яшашга жўнатилган ёш тошбақаларнинг 40 фоизига ота экани маълум бўлди. Бу — ўтган йиллар давомида икки мингга яқин тошбақачалар ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилган бўлса, уларнинг тахминан 800 таси Диегонинг ҳиссасига тўғри келади, дегани.

    «Тарихий қайдларга кўра, оролда тахминан беш мингдан ортиқ тошбақа яшаган. Ҳозирги тошбақаларнинг саломатлигини идеал деб айта олмайман, бироқ улар нисбатан яхши ҳолатда. Энг асосийси, бу тошбақаларнинг сони ошиб бормоқда», — деди Галапагос миллий боғидаги тошбақаларни сақлаб қолиш бўйича мутахассис Вашингтон Тапиа.

    Диего 80 килограмм тош босади, узунлиги қарийб 90 сантиметр, агар оёқлари ва бошини чўзиб чиқариб турса, бўйи бир ярим метрга етади. Ҳозирда Диего олти урғочи тошбақа билан бирга яшамоқда.

    «Қирилиб кетиш ёқасида турган тошбақаларнинг ҳаммаси ҳам Диего каби қаҳрамонлик кўрсата олгани йўқ. Йўқолиш арафасида турган яна бир тур — Chelonoidis abingdoni’ни сақлаб қолиш бўйича умидлар 2012 йили — турнинг 100 ёшдан ошган сўнгги вакили ўлганидан сўнг йўққа чиққанди. Сўққабош Жорж номи билан танилган бу тошбақа, йиллар ўтса-да, тутқунликда жуфтлашишга рози бўлмаган эди», — дейилади AFP ахборотида.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    16.09.2016, 18:04   Изоҳ (0)   17799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Telenor Vimpelcom акцияларининг 8,11 фоизини салкам 500 млн долларга баҳолади

    16.09.2016, 17:50

    Хитойлик ўқитувчи талабаларни зерикаётганини аниқлаш учун юзни таниш технологиясидан фойдаланади

    16.09.2016, 12:58

    iPhone 7 тақдимотидан кейин Ўзбекистонда аввалги iPhone’лар 10 фоизгача арзонлашди

    16.09.2016, 12:26

    Сомон йўлининг энг батафсил харитаси: Gaia сунъий йўлдошининг уч йиллик меҳнати самараси — битта суратда

    16.09.2016, 11:32

    Америка ҳукумати Samsung Galaxy Note 7’ни қайтариб олишни талаб қилди

    16.09.2016, 10:06

    Робот кўз тўр пардасида жуда мураккаб операцияни ўтказди

    16.09.2016, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек блогерларининг реклама нархлари: кимга қанча тўлайсиз?

    Маданият | 9 август, 08:30

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.