Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вашингтон Туркия ҳарбийларига Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши жангларда ёрдам бериш учун махсус бўлинмаларнинг 40 га яқин жангчисини юборади. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасининг электрон версияси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Унинг манбалари маълум қилишича, ушбу жангчилар «Туркия қўшинлари билан биргаликда Сурия шимолида ИШИДга қарши курашади». «АҚШ расмий шахслари шу тариқа ИШИД жангариларига қарши курашдаги иттифоқчи мамлакат билан алоқаларни мустаҳкамлашга умид қилмоқда, — дея таъкидлади нашр. — Ҳарбийлар, амалдорлар айтишича, Сурияга яқин кунлар ичида етиб боради».

Америкалик ҳарбий хизматчилар, газета аниқлик киритишича, Вашингтон аввалроқ Сурияга юборган махсус бўлинма жангчилари каби, ҳарбий маслаҳатчилар ролини бажаради. Нашр маълумотларига кўра, Суриядаги АҚШ махсус бўлинмалари жангчилари сони ушбу 40 нафар жангчи етиб келганидан кейин 300 кишидан ошмайди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди