Журналистлар сенатор Дариға Назарбоевага ўзини Қозоғистон президенти вориси санаши ҳақидаги савол билан мурожаат этди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
«Мен ўзимни ватанига садоқат билан хизмат қилаётган ва президент жамоаси аъзоси бўлган инсон сифатида кўраман. Шунинг учун бундай башоратларни сувга қараб фол очиш, сафсата сифатида кўраман, бундан ортиқ эмас», — дея таъкидлади Назарбоева.
Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни мамлакат парламенти сенати таркибига кирган Дариға Назарбоева бугун, 16 сентябрь куни палатанинг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Изоҳ (0)