Режиссёр Стиан Сместад Альп тоғларида 2800 метр баландликда, Torri del Vajolet чўққилари ўртасида тортилган арқонда 52 метр масофани босиб ўтган Хэйли Эшборнни видеога олди. Бу ҳақда TJournal ҳикоя қилмоқда.
Арқонга қадам қўйишидан аввал режиссёр Эшборндан қўрқаётгани ёки йўқлиги ҳақида сўради. Бунга эса у Фрэнк Гербертга мансуб сўзлар билан жавоб берди: «Мен қўрқмаслигим керак. Қўрқув — ақлнинг қотили. Қўрқув — ортидан буткул йўқ бўлишни олиб келадиган кичик ўлим. Мен қўрқувим билан юзма-юз келаман, унга ҳар томонимдан ўтиб кетишига имкон бераман. У кетганидан сўнг эса фақат ўзим қоламан».
Изоҳ (0)