Сенатор Дариға Назарбоева палатанинг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланди. Аввал мазкур лавозимни эгаллаган депутат Икром Адирбеков ўз ихтиёрига биноан вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Маълумот учун, 13 сентябрь куни Қозоғистон президенти Дариға Назарбоевани мамлакат парламенти сенати депутати этиб тайинлаш ҳақида фармонни имзолади. Бунгача у Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)