Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясида уч киши «Меранти» тўфони қурбонига айланди, яна икки нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳукумат расмийларининг маълумотига кўра, 218 минг киши табиий офат оқибатида жабрланди.
Фуцзянь провинциясида тўфон электр таъминотининг оммавий ўчирилишига сабаб бўлди. Ҳозирги кунда 1,44 миллион оила электр таъминотисиз қолган. Юнчунь уездида 1145 йилда қурилган кўприк қулади.
Чжэцзян ва Фуцзянь провинциялари расмийлари 363 минг кишини эвакуация қилди.
«Меранти» тўфони Хитойга 15 сентябрь, пайшанба куни ёпирилди. Табиий офат эпицентрида шамол кучи сониясига 48 метргача етмоқда.
Изоҳ (0)