КХДР 1,3 минг километргача бўлган масофада ракеталарнинг нишонга тегишида юқори аниқликка эриша олди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея ҳукуматидаги манбасига таяниб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимол 5 сентябрь куни учирган ‘Нодон’ туридаги учта баллистик ракета минг километрга учиб, Япония ҳаво ҳужумига қарши мудофаасининг идентификация зонасига бир километр радиусда қулади, — деди манба. — Шу тариқа, уларнинг нишондан четга чиқиши аввалроқ айтилган икки-тўрт километрдан анча кам бўлиб чиқди».
Шимолий Корея август бошида ҳам «Нодон» туридаги баллистик ракетани учирган, у Япониянинг Акита префектураси қирғоқлари яқинидаги сувга қулаган эди, ой охирида эса яна бир ракета Япон денгизида сув ости кемасидан учирилган эди.
Изоҳ (0)