Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голан тепаликларида вазиятнинг кескинлашуви Исроил ва Сурия ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини хавф остига қўяди. Бундай огоҳлантириш билан БМТ бош котиби Пан Ги Мун, икки мамлакат ўртасидаги буфер ҳудудидаги вазиятнинг чигаллашувини изоҳлар экан, чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Мен ўт очишни тўхтатиш чизиғининг кесиб ўтилиши ҳолатларининг давом этаётгани, шунингдек, кучлар ажратилган ҳудудлардаги тўқнашувлардан хавотирдаман. Воқеаларнинг бундай ривожи 1974 йилги кучларни ажратиш ҳақидаги битимга путур етказади, шунингдек, Исроил ва Сурия ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини хавф остига қўяди», — деди бош котиб БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида.

Пан Ги Мун иккала томонни ҳам «ажратиш ҳақидаги битим шартларига риоя қилиш ва максимал даражадаги тийилишни намоён қилиш»га чақирди.

Аввалроқ Сурия ҳарбийлари 14 сентябрга ўтар кечаси Исроил қирувчи самолёти Голан тепаликларида Сурия армиясининг артиллерия қисмларига ҳужум қилганини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди