Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Альваро Моратанинг «Спортинг» клубига қарши (2:1) ЕЧЛ 1-турида киритган ғалаба тўпи мухлислардан бирининг юраги хуруж қилишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
Хабарда қайд этилишича, Испаниянинг Сан-Висенте дель Распеч шаҳридаги барлардан бирида мадридликлар мухлисининг юраги ғалаба голидан кейинги кучли ҳиссиётларга дош бера олмади. Гувоҳларнинг айтишича, Мората гол урганидан сўнг голни нишонлаш учун ўз ўрнидан турган мухлис шу заҳоти йиқилди.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам гуруҳи етиб келди, аммо реанимация мухлисга ҳеч қандай ёрдам бермади.