Ироқда содир этилган икки портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлигига кўра, бомбалардан бири Бағдод шимоли-шарқидаги бозорда портлади. Бунинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва 5 киши яраланди. 8 киши жароҳатланишига олиб келган яна бир портлаш пойтахт яқинидаги истироҳат боғида рўй берди.
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ мазкур ҳодисалар учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)