Британиянинг Rakuten Marketing фирмаси ходимлари Лондондаги Мода ҳафталиги арафасида шаҳар аҳолиси ўртасида улар учун энг юксак дид билан кийинадиган ҳамюрти кимлиги борасида сўров ўтказди, деб ёзади «Вести.ru». Биринчи ўринни Кембридж герцогиняси Кейт Миддлтон эгаллади. Аёлларнинг 29 фоизи шаҳзода Уильямнинг рафиқаси каби кийинишни истайди.
Кейт Миддлтондан кейинги поғоналарни қўшиқчилар Рита Ора ва Элли Голдинг, актриса Эмма Уотсон, шунингдек, блогер Зои Сагг банд этди.
Бундан ташқари, британиялик аёллар ижтимоий тармоқлар ва таниқли кишиларнинг ташқи кўриниши улар дўконлардан нима сотиб олишига таъсир ўтказишини тан олди. Сўров иштирокчиларининг 29 фоизи дўстлари ёки машҳур кишиларнинг Facebook ва Twitter саҳифаларида кўрган кийим-кечакларни сотиб олганини айтди.
Лондонликларнинг 35 фоизи эса кўпинча ўзларига ёққан фильм актёрлари каби кийинишга уринишини эътироф этди.
Изоҳ (0)