Хитойда шиддатли «Меранти» тўфонининг яқинлашиши муносабати билан таҳдиднинг энг юқори — қизил даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда, ХХР давлат метереология хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
12 метр баландликка кўтарилган тўлқинлар Тайвань ороли яқинида қайд қилинди, циклон эса тез суръатларда Хитойнинг шарқий соҳилига яқинлашмоқда. Табиий офатнинг асосий зарбаси Фуцзянь, Чжецзян ва Гуандун провинцияларига тўғри келади. Бу ҳудудлар аҳолисига уйлардан чиқмаслик тавсия қилинди, портлар фақат денгиздан қайтаётган кемаларни қабул қилмоқда, шунингдек, 175 авиарейс бекор қилинди.
«Меранти» Хитой охирги йилларда бошидан кечирган энг йирик тўфон бўлади.
Изоҳ (0)