Соломон денгизи акваториясида, Соломон ороллари пойтахти Хониара шаҳридан 83 километр ғарбда 6,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати Олтой-Саян филиали маълумотларига кўра, ерости силкиниши 14 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан 12:25 да содир бўлган.
Эпимарказдаги шиддатига кўра зилзила «вайронкор» сифатида баҳоланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)