АҚШнинг Техас штатидаги Остин шаҳрида кўп қаватли автотураргоҳдан автомобилда учиб чиққан ҳайдовчи мўъжизавий тарзда омон қолди, деб хабар бермоқда TJournal.
Автотураргоҳда машинасини қолдиришга уринган ҳайдовчи бошқарувни йўқотди ва тўсиққа урилиб, пастга қулади. Унинг бахтига машина ғилдираги симларга илиниб қолди ва автомобиль ерга қуламади.
Ҳайдовчи хавфсизлик камарини ечиб, ўзига зарар етказмасдан автомобиль ойнасидан чиқиб олди.
Изоҳ (0)