АҚШ президентлигига Демократлардан номзод Ҳиллари Клинтон рақиби — Дональд Трамп тарафдорларининг ярмини «аянчли» деб таърифлагани учун кечирим сўради. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ Клинтон Трамп тарафдорларининг ярми аянчли ирқчи ва ксенофоблар эканлигини айтган эди. У бундай одамлар тузалмаслигини, уларни АҚШнинг бир қисми деб атаб бўлмаслигини ҳам таъкидлаган эди.
«Ўтган кеча мен бироз қўпол бўлдим, бу яхши эмас. Мен ‘ярми’ деганимдан афсусдаман — бундай эмас», — маълум қилди Клинтон хоним.
Бунга жавобан Трамп Клинтон асл ҳис-туйғуларини — «миллионлаб америкаликларга нисбатан нафратини» кўрсатганини айтди.
Илгарироқ Трамп Клинтон 20 минг киши олдида қотиллик қилса ҳам жазосиз қолишини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)