• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШдаги 9/11 терактлари: фожиа ҳақида фактлар (фотогалерея)

    2016 йил 11 сентябрь куни АҚШда жаҳон тарихидаги мислсиз террорчилик ҳаракатлари амалга оширилганига 15 йил тўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Фожиа қарийб 3 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Нью-Йоркда иккита Boeing 767 йўловчи самолёти Жаҳон савдо марказининг 110 қаватли эгизак биноларига келиб урилди, учинчи самолёт — Boeing 757 Вашингтондаги АҚШ мудофаа вазирлиги биносига қулаб тушди, тўртинчи самолёт эса (у ҳам Boeing 757) Питсбург шаҳридан 80 миль нарига тушди. Самолётлар American Airlines ва United Airlines авиакомпанияларига тегишли бўлган ва худкуш террорчилар томонидан ўғирлаб кетилган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Нью-Йоркка етказилган зарар қарийб 36 миллиард долларга тенг бўлди, ЖСТ миноралари жойлашган ҳудудни тозалаш ишлари саккиз ойдан ортиқ давом этди. Пентагоннинг вайрон бўлган ғарбий қаноти 2002 йил сентябригача қайта тикланди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Ушбу ҳодисалар хотирасига 11 сентябрь АҚШда Ватанпарварлик куни ва Ибодатлар куни сифатида нишонланади. Бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий ҳукумат, университет, мактаб, жамоатчилик уюшмалари томонидан ташкил қилинган хотирлаш маросимлари, мотам тадбирлари ва хотира концертлари бўлиб ўтади. Федерал биноларнинг барчасида шу куни давлат байроқлари туширилади.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Теракт юз берган вазиятни ўрганиш билан АҚШга террорчилик ҳужумлари бўйича миллий комиссия шуғулланди. Унинг фаолияти натижаси сифатида 2004 йил июлида маъруза чоп этилди, унга кўра, Америка разведка хизматлари ҳаракатлари координацияланмагани туфайли терактлар олди олинмаган. 2004 йил августида АҚШ президенти Жорж Буш Америка разведкасини ислоҳ қилиш ҳақида бир нечта фармон имзолади.

    Фото: AP

    Фото: AP

    19 нафар худкуш террорчиларнинг барчасининг шахси аниқланди — улар Миср, Саудия Арабистони, БАА ва Ливан фуқаролари бўлиб чиқди. Улар «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотига алоқадор бўлиб, АҚШда қонуний равишда яшаган, уларнинг баъзилари эса Америка учувчилик мактабларида ўқиган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    2001 йил октябрда АҚШ ва Буюк Британиянинг Афғонистондаги операцияси бошланди, унинг мақсади «Ал-Қоида» базаларини йўқ қилиш ва унинг бошлиғи Усама бин Ладенни қидириб топишдан иборат бўлди. «Биринчи рақамли халқаро террорчи» Усама бин Ладен 2011 йил 2 майга ўтар кечаси Абботобод шаҳрида АҚШ махсус хизматлари операцияси натижасида ўлдирилди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    2007 йил январида Гамбургда Марокаш фуқароси Мунир ал-Мутасаддиқ 15 йилга қамалди, у 11 сентябрдаги терактга тайёргарлик кўришда қатнашганликда айбланди. У «Ал-Қоида»нинг «Гамбург ячейкаси» билан алоқада бўлган, Жаҳон савдо ташкилотининг эгизак биноларини йўқ қилган худкуш учувчилар айнан шу гуруҳнинг аъзолари бўлган.

    Фото: AP

    Фото: AP

    2006 йил майида Вашинтон яқинидаги Александрияда асли марокашлик Франция фуқароси Закариа Мусавий устидан суд жараёни якунланди, АҚШ ҳукумати унга нисбатан терактларга алоқадорлик айбловини илгари сурганди. Мусавий умрбод қамоққа маҳкум этилди.

    2008 йил 5 июнда Американинг Гуантанамодаги ҳарбий базасида (у ерда террорчилар учун махсус турма бор) терактлар ташкилотчиси Халид Шайх Муҳаммад ва унинг тўрт нафар шериги устидан суд жараёни бошланди. Улар терроризм, самолётларни қўлга олиш, оммавий қирғин, фуқаро шахсларга ҳужум қилиш мақсадида тил бириктиришда айбланмоқда. Суд жараёни бир неча марта бошланиб, бир неча марта тўхтатилди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    11 сентябрь терактлари терроризмга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликка сезиларли таъсир ўтказди. Хусусан, мамлакатларнинг глобал аксилтеррорчилик коалицияси юзага келди, улар АҚШ ва Буюк Британиянинг Афғонистондаги операциясини қўллаб-қувватлади.

    Халқаро аксилтеррорчилик ҳамкорлиги учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси орқали қонуний асос яратилди, ушбу ҳужжатга кўра, барча мамлакатлар ўз ҳудудларида террорчилик операциялари учун тўсқинлик яратиши керак.

    Фото: AP

    Фото: AP

    2002 йил 10 апрелда Террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш ҳақидаги халқаро конвенция кучга кирди. Ҳужжат 1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган, аммо 11 сентябрь воқеаларидан кейин кучга кириши учун зарур бўлган миқдорда ратификацияларга эга бўлган эди.

    Фожиадан сўнг, шунингдек, Молиявий суиистеъмолга қарши кураш бўйича халқаро гуруҳ БМТ билан террорчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни кучайтирди.

    2001 йил декабридан бошлаб Евроиттифоқ ҳар йили террорчилик ташкилотларининг қора рўйхатини эълон қилиб келади.

    2015 йил июнида Марказий разведка бошқармаси 2001 йил 11 сентябрь терактлари бўйича қатор ҳужжатларни ошкор қилди. Муассаса таъкидлашича, уларда гап «хизматнинг терактгача бўлган фаолияти» ҳақида боради. Улар орасида қарийб 500 саҳифали ҳисобот ҳам бўлиб, унда терактдан аввалроқ агентлик олдида пайдо бўлган «тизимли муаммолар» ҳақида ҳикоя қилинади.

    11.09.2016, 09:55   Изоҳ (0)   171209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Pokemon Go икки ойда 500 млн доллар тўплаб, мутлақ рекорд ўрнатди

    11.09.2016, 09:49

    Исроил авиацияси Сурия ҳукумат кучлари марраларига зарбалар берди

    11.09.2016, 09:17

    Германияда енгил моторли самолётлар тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

    11.09.2016, 09:15

    Техасда полициячи аёл болалигида унга нисбатан зўравонликка қўл урган кимса ҳибсга олинишига эришди

    10.09.2016, 22:07

    46 миллион британиялик MasterCard’дан товон пули олишга даъвогарлик қилиши мумкин

    10.09.2016, 21:56

    Россия ИИВ раҳбарларидан бири уйидан тинтув чоғи 124 млн доллар топилди

    10.09.2016, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.