Беларусда парламент сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Фуқаролар Вакиллик палатаси (Беларусь парламенти қуйи палатаси) депутатларига овоз бериши лозим. Сайлов участкалари 11 сентябрь 20:00 га қадар очиқ бўлади. Овоз бериш жараёнида Беларуснинг 6,9 миллиондан ортиқ фуқароси иштирок этиши мумкин.
Депутатлар учун овоз бериш 6018 та сайлов участкасида бўлиб ўтади. Парламентнинг қуйи палатасига сайловлар мажоритар тизим бўйича бўлиб ўтади. Сайловчилар 110 та округда 110 нафар депутатни сайлаши лозим.
Изоҳ (0)