Петербургда сайёҳларни олиб кетаётган «Аргус-1» сайр катери Мойка дарёсида манёвр чоғида қисилиб қолди, деб ёзади TJournal воқеа гувоҳларига таяниб.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Петербург бўйича бош бошқармаси кема бошқа сузиш воситаларининг ҳаракатини тўхтатиб қўйганини маълум қилди. Йўловчиларнинг барчаси қирғоққа эвакуация қилинди, катер эса буксирлар ёрдамида яна тўғри йўлга қўйилди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳодисани кўприкда ва қирғоқда туриб кузатаётган хушчақчақ томошабинларга эътибор қаратди.
Изоҳ (0)