Арманистон президенти Серж Саргсян мамлакат бош вазири Овик Абраамяннинг истеъфосини қабул қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Бундан ташқари, Саргсян ҳукуматнинг ҳам истеъфосини қабул қилган ва янги вазирлар маҳкамаси тузилгунига қадар ўз вазифаларини бажариб туриш ҳақида кўрсатма берган.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон бош вазири Овик Абраамян 8 сентябрь куни истеъфо бериши ҳақида маълум қилган эди. У истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорини давлатни бошқаришда янгича ёндашиш зарурлиги билан изоҳлади.
Бўшаб қолган бош вазир ўрнини Ереваннинг собиқ мери ва «Газпром» компаниясининг собиқ топ-менежери Карен Карапетян эгаллаши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.