Франция Альп тоғларидаги бузилган дор йўлидаги бўлмада 14 соат давомида қолиб кетган 33 киши қутқарувчилар томонидан қутқарилди. Бу ҳақда, Le Monde’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтга келиб механиклар дор йўлини ишга туширишга муваффақ бўлган. Дор йўлида хизмат кўрсатувчи Панорамиc Монт-Бланc компанияси бош директори Матё Дешаваннинг аниқлик киритишича, қутқарувчилар тизимни тўхтатиб қўйган сўнгги тросдаги тугунни ечиб юборган.
8 сентябрь оқшомида Ғарбий Европанинг энг баланд тоғи — денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликдаги Монблан музликлари устида дор йўли ишдан чиқди, бу вақтда дор йўлида бўлган йўловчи бўлмаларида 110 киши бўлган.
Маълум бўлишича, бўлмаларни ҳаракатга келтирувчилар трослар тугун бўлиб қолгани сабаб, дор йўли тўхтаб қолган.
Йўловчиларнинг аксарияти пайшанба оқшомидаёқ вертолёт ёрдамида қутқариб олинган эди. Кейинроқ ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қутқарув операцияси тўхтатилди. Қолган 33 киши бутун тунни бўлмада ўтказди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.