9 сентябрга ўтар кечаси Кипр устида метеорит портлади, дея хабар бермоқда Cyprus Mail.
Унинг маълумотларига кўра, Троодос тоғ тизмаси атрофидаги аҳоли пунктлари фуқаролари осмонда қаттиқ панқиллаган товуш билан бирга пайдо бўлган ёрқин алангадан қўрқиб кетган. Одамлар ёрқин яшил объектни ва гумбурлаш товушини маҳаллий вақт билан тахминан 00:45 да эшитган.
Кипр астрономия жамияти фахрий раиси Иоаннис Факас сўзларига кўра, коинот жисмининг оғирлиги бир неча килограммга етган. Унинг алоҳида қисмлари, мутахассислар фикрича, Кипрдан шимолга, денгизга тушган.
Ер юзасига қулаган коинот жисмларини метеоритлар деб аташади. Астрономлар фикрига кўра, метеоритларнинг кўпчилиги йирик астероидларнинг бўлакларидир.
Изоҳ (0)