Австралиянинг шимоли-ғарбий соҳиллари яқинидаги Дампир архипелагида ишлаётган археологлар тўққиз минг йил аввал қурилган тош уйлар изларини топди, деб ёзади The Guardian.
Айлана шаклдаги тош пойдеворлар архипелагдаги 42 та оролдан бири — Розмарида аниқланди. Олимлар сўзларига кўра, иншоот денгиз бўйида жойлашган. Сўнгги муз даври тугаган вақтда океан сатҳи ҳар 5—10 йилда тахминан ўн метрга кўтарилишни бошлаган. Бу уйларда яшаган одамлар яшаш учун яроқли ерлар танқис бўлган янги шароитга қандайдир йўл билан мослашиши керак эди.
Айни пайтда археологлар ўтмишда одамлар жой етишмаслиги муаммосини қандай ҳал қилганини тушуниб етиш учун уйларнинг жойлашуви схемасини ўрганмоқда.
Ушбу нуқтадан юз километр ғарбда, Барроу оролида тадқиқотчилар инсоният фаолиятининг анча қадимийроқ изларини аниқлади, унинг ёши 50 минг йилга етади.
Изоҳ (0)