Чехия парламенти 7 сентябрь, чоршанба куни мансабдорларга одамлар уйини қандай иситаётганини текшириб кўриш имконини берувчи қонунга тузатишларни қабул қилди. Бу биринчи галда ўз уйида яшовчи фуқароларга тегишли, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Мухолифат тузатишларни кишиларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, хонадонлари дахлсизлиги ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисоблаб, унга қарши овоз берди ва мамлакат Конституциявий судига мурожаат этди.
Қонунга янги тузатишга кўра, назорат учун мансабдорларни киритишдан бош тортган уй эгаларига 50 минг крона (2,08 минг доллар атрофида) жарима солинади. Тузатишларни парламентнинг юқори палатаси — сенат муҳокама этиши, шундан сўнг президент имзолаши лозим.
Изоҳ (0)